English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар бандлигини таъминлаш бўйича долзарб ўн кунлик
20:54 / 2022-12-06

Вилоят ҳокими ташаббуси билан Андижон вилоятида аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш мақсадида долзарб ўн кунлик эълон қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Абдуллаева, вилоят “Оқила аёллар ҳаракати” раҳбари Манзурахон Эгамова, бошқарма мутасаддилари, туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, оила ва хотин-қизлар бўлимлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда жорий йил 5-15 декабрь кунлари ўтказиладиган долзарб ўн кунлик доирасидаги ишларни самарали ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

[gallery-9875]

– Долзарб ўн кунлик доирасида ишлаш лаёқатига эга, лекин ишсиз хотин-қизлар рўйхати шакллантирилади, – дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Г.Абдуллаева. – Уларнинг ҳар бири билан бевосита суҳбатлар ўтказилиб, яшаш ҳудудларига яқин жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалардаги мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилади, аёлларимизнинг имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилади.

Йиғилишда ушбу тадбирнинг мақсад ва вазифаси, ишсиз хотин-қизларни аниқлаш бўйича хатлов ўтказиш, ишсиз аёллар рўйхатини шакллантириш, умуман, мазкур йўналишда белгиланган ишларни самарали ташкил этиш бўйича иштирокчиларга кенг маълумот ва тушунчалар берилди.

Бу борадаги вазифалар аниқ белгиланиб амалий ишлар бошланди. Ушбу хайрли ташаббус ишсиз, лекин ишлаш имконига эга опа-сингилларимизнинг бандлигини таъминлаш,  доимий даромад манбаига эга бўлишларига яқиндан ёрдам беради.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА