Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар бандлиги жамият фаровонлигига хизмат қилади
15:48 / 2026-01-01

Юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлигини янада юксалтириш, уларнинг меҳнат ва ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, якунланган йил Тошкент вилоятида ҳам мазкур йўналишда сарҳисоб қилишга арзигулик натижалар бор.

“Миллат онага қараб қад ростлайди” дейди халқимиз. Зеро, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, юксак марраларни кўзлаб яшашда ҳам аёллардан ўрнак олсак арзийди. Масалан, ҳудудда ҳозир 17 мингдан зиёд тадбиркор аёллар, 1 минг 45 нафар ҳунарманд ва 221 нафар фермер аёллар фаолият юритади.

Шунингдек, бошқарувдаги раҳбар хотин-қизлар 29,7 фоизни, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида 39,5 фоизни, молия ва суғурта соҳасида 51,4 фоизни саноат, савдо, ташиш ва сақлаш, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаларида 46 фоизни ташкил қилмоқда.

Хусусан, Зангиота туманида ҳам 2025 йилда “Аёллар дафтари” орқали эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида манзилли ва самарали чора-тадбирлар амалга оширилди. Шу билан бирга, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммолари ҳам ўз вақтида ўрганилиб, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган аниқ ва амалий ечимлар жорий этилди.

Масалан,  туман аёлларининг 104 нафарига тикувчилик йўналишида жами 1 миллиард 132 миллион сўм, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 3 нафарга 30 миллион сўм, қандолатчилик йўналишида 15 нафарига 126 миллион сўм, компьютер хизматлари учун 2 нафарига 15 миллион сўм, паррандачилик йўналишида 6 нафарига 66 миллион сўм, гўзаллик салони ташкил этиш учун 2 нафарига 10 миллион сўм, ўқув маркази очиш учун 1 нафарига 10 миллион сўм, маиший хизмат кўрсатиш учун 3 нафарига жами 24 миллион сўм, иссиқхона фаолияти учун 4 нафарига 35 миллион сўм, кўчат етиштириш учун 3 нафарига 25 миллион сўм ҳамда чорвачилик билан шуғулланиш учун 7 нафарига жами 131 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар берилди.

Ҳудуддаги “Янги бўзсув” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Малина Азизова охирги йилларда ишсиз эди.

– Туман ҳокимлиги масъуллари кўмаги билан хонадонида тикувчиликни йўлга қўйди. Бунинг учун имтиёзли кредит асосида тикув машиналари олинди. Эндиликда у қатори маҳалладаги 4 нафар аёл биргаликда аҳоли эҳтиёжига қараб кийим-кечаклар тикяпмиз. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириш режамиз бор,  – дейди М.Азизова. 

Тошкент вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси мутахассислари қайд этишича,  жорий йилда ҳам янги ташаббуслар амалга оширилади. Жумладан, “Меҳнатсевар аёл” дастури йўлга қўйилади. Бу орқали хотин-қизларни, айниқса, уйдан ташқарида ишлай олмайдиган ногирон фарзанди, доимий парваришга муҳтож кекса ота-онаси бор, кўп болали оналар, чекка қишлоқда яшовчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш муҳим омил бўлади.

А.Мусаев, ЎзА.