Фарғона туманидаги “Миндон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи тадбиркор Шоҳсанам Саримсоқова томонидан ташкил этилган “Миндон Мавлудахон таъм пишириқлари” оилавий корхонасида 30 нафарга яқин хотин-қизнинг иш билан бандлиги таъминланган.
Корхонада турли хилдаги мазали ва сифатли пишириқ тайёрланиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Кунлик ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми 800 килограммдан ортиқни ташкил этмоқда. Пишириқларнинг таъми ва сифатидан харидорлар мамнун.

– Жорий йилда “Халқ банк”и томонидан ажратилган 300 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан замонавий ускуналар харид қилинди, - дейди тадбиркор Шоҳсанам Саримсоқова. – Бу ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулотлар сифати ва ассортиментини янада яхшилаш имконини берди.

Қайд этилишича, корхона маҳсулотларига ички бозорда талабнинг ортиб бораётгани тадбиркорни фаолиятни кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини янада оширишга ундамоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),
ЎзА фотомухбири