Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар 10 вазн тоифасида куч синашди
20:42 / 2022-11-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида давом этаётган эркин кураш ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон Республикаси мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 260 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Аёллар ўртасида ўтказилган беллашувларда иштирокчилар 10 та вазн тоифасида куч синашди.

[gallery-9680]

Мусобақада Жиззах вилоятидан Муштарий Толипбекова (50 кг), Хоразм вилоятидан Дилшода Матназарова (55 кг), Лайло Собирова (59 кг), Мардона Қадамова (72 кг), Озода Зарипбоева (76 кг), Қорақалпоғистон Республикасидан Дилфуза Айимбетова (65 кг), Феруза Есенбоева (68 кг), Тошкент шаҳридан Жасмина Иммаева (53 кг), Самарқанд вилоятидан Шоҳида Аҳмедова (57 кг) ва Навоий вилоятидан Руҳшона Абдурасулова (62 кг) вазнда мутлақ ғолиб, деб топилди.

Ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА