Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл ходимларга иш ҳақи тўлови учун 309 миллион 109 минг 920 сўм ундириб берилди
10:21 / 2023-05-17

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан 2022 йилнинг сентябрь ойида жамоатчилик асосида “Асакабанк” АЖ Фарғона филиалида фаолият юритиб келаётган хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши борасида амалга оширилган ишлар ҳамда уларга иш жараёнида яратиб берилаётган шароитлар ўрганилган эди.

Ўрганиш мобайнида банкда ишлаётган аёллар ва бошқа ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари қўпол равишда бузиб келингани аниқланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 21-моддасида тенг меҳнат учун хотин-қизлар ва эркакларга тенг иш ҳақи (мукофотни) ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар ишининг сифатини баҳолашга доир тенг ёндашув белгиланган бўлсада, ушбу талаблар бузилиб, банкда ишлаётган бир гуруҳ аёл ходимлар – Н.Шокирова, Б.Фозилова, Ф.Исаметдинова ва Н.Норбоевага нисбатан иш ҳақига қўшимча тўланиши лозим бўлган устама ва иш стажи учун  қўшимча тўловлар асоссиз равишда тўланмаган.  

Шу сабабли ўрганишда аниқланган меҳнатга оид қонунбузиш ҳолатини баратараф этиш ҳақида иш берувчи “Асакабанк” АЖ Фарғона филиалига тақдимнома киритилган.  

Лекин тақдимнома бўйича тўловлар амалга оширилмагани сабабли Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ушбу фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилинган.  

Кенгаш номидан берилган даъво аризалар салкам 7 ой давомида суднинг турли инстанцияларида кўриб чиқилиб, узоқ давом этган тортишувлар натижаси бўйича суднинг қарорлари билан ҳуқуқи бузилган аёлларнинг ҳуқуқлари тикланиб, уларга жами 309 млн. 109 минг 920 сўм миқдорида иш ҳақига қўшимча тўлов ва маънавий зарар тўловлари тўлиқ ундириб берилишига эришилди.

 

А.Тураходжаев,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши бош юрисконсульти.

ЎзА