Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл судьялар учун байрам тадбири
16:44 / 2024-03-07

Тошкент шаҳар судида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда пойтахт судларида меҳнат қилаётган аёл судьялар, фахрий судьялар ва масьуллар иштирок этди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар судларида 43 нафар аёл судья, 149 нафар ходима хотин-қизлар меҳнат қилиб келмоқда. Судья аёлларнинг 6 нафари раҳбарлик лавозимларини эгаллаган. Бинобарин, аёл судьялар ва ходима аёллар одил судловни таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшиб келаётгани эътирофга лойиқ. 

Тадбирда бугунги кунда суд тизимида фаолият юритаётган аёл судьялар ўзларининг юксак билими, ақл-заковати билан жамиятда қонун устуворлиги ва адолат барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётгани қайд этилди. 

Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги босқичи айнан суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бу жараёнда хотин-қизларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эгадир. 

Тадбирда сўзга чиққанлар гўзаллик ва нафосат байрами муносабати билан аёлларимизга самимий тилакларини билдирди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА