French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади
14:35 / 2021-11-16

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.

Навоий вилоятида ҳам ушбу қарор ижроси доирасида тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар қўллаб-қувватланмоқда. Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг тегишли қарорларига асосан бир гуруҳ даволанишга муҳтож аёлларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 1 миллиард 727 миллион сўм маблағ ажратиш кўзда тутилди. “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларнинг мамлакатимиз бўйлаб саёҳатлари, дам олишлари, санаторийларда даволанишлари учун эса 1,273 миллиард сўм маблағ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси “Касаба сайр” шўъба корхонасига ўтказиб берилган.


Ҳозирда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари қарорлари билан “Саховат ва кўмак” жамғармаси кўмагида даволанганлар сони юз нафардан ошган. Бу каби хайрли ишлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
 

Дилдора Баратова,
 

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими мутахассиси
 

ЎзА