Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Aёл сийратида – баҳор нафаси
08:30 / 2022-03-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон давлат санъат музейида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан таниқли рассом Дилором Мамедованинг “Aёл сийратида – баҳор нафаси” номли кўргазмаси ташкил этилди. 

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом Дилором Мамедова Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида рангтасвир йўналиши бўйича таҳсил олган. 1993 йилдан буён “Мустақиллик”, “Наврўз”, “Табиат ва рассом” ва “Баҳорги вернисаж” каби қатор кўргазмаларда мунтазам иштирок этиб келади. Бир неча йил кетма-кет шахсий кўргазмасини ташкил этиб, ўзининг 200 дан ортиқ ижод намунаси билан санъат ихлосмандлари олқишига сазовор бўлган.

[gallery-6057]

Рассом, шунингдек,  Хитой, Бельгия, Россия, AҚШ, Таиланд, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларда ўтказилган халқаро кўргазмаларда ҳам ўз асарларини намойиш этган. Мамлакатимиз ҳамда Россия, Туркия, Германия, AҚШ, Швейцария, Буюк Британия, Япония, Ҳиндистон, Aвстрия, Эрон, Исроил, Қувайт давлатлари музейларида рассомнинг ижод намуналарини учратиш мумкин. 

Рассомга қишлоқ манзаралари, соддадил, кенг феъл одамлар қиёфаси илҳом бахш этиши унинг “Остона”, “Келиш ва кетиш”, “Болалик”, “Умр ўтар”, “Қишлоқдаги ҳаёт”, “Дала табиати”, “Қиш гўзаллиги” “Болалик”, “Девор”, “Анор”, “Ғилон”, “Куз”, “Сўқмоқ”, “Чорвоқ” каби юзлаб асарларидаги гўзал табиат манзараларида ҳам намоён бўлган. 
Дилором Мамедова кўп йиллик самарали ижодий фаолияти ва кўргазмалардаги мунтазам иштироки учун 2017 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди. 

Бугунги кўргазмада рассомнинг аёл нафосати акс эттирилган 80 дан зиёд ижод намунаси ўрин олган.

 


Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА