Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аёл, оила, жамият”
16:10 / 2022-03-05

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Бугун хотин-қизлар фарзанд тарбияси билан бирга турли соҳаларда фидойилик билан хизмат кўрсатмоқда. Уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

“Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” лойиҳаси доирасида Сирдарё вилояти Ховос туман адлия бўлими ташаббуси билан ҳокимлик, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Янгиер маҳалласида “Аёл, оила, жамият” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбир хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Ҳуқуқий тарғибот тадбири давомида сайёр қабул ўтказилиб, бандлик, моддий ёрдам, уй-жойни расмийлаштириш, алимент ундириш, пенсия таъминоти каби масалаларда элликка яқин мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатлар бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муддат талаб қиладиганлари ўрганиш учун тегишли масъуллар томонидан иш юритувга олинди. Хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил қилиниб, саломатликлари назоратдан ўтказилди.

Шунингдек, меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 200 та бўш иш ўрни билан иштирок этди, 15 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА