English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл – меҳр, садоқат, тараққиёт тимсоли
17:52 / 2023-06-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида “Аёл – меҳр, садоқат, тараққиёт тимсоли” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда барча соҳаларда фаол хотин-қизлар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, ижодкор ва раҳбар аёллар, 40 йил ва ундан зиёд бирга аҳл ва иноқликда яшаб келаётган ибратли оилалар, ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, юртимизнинг иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор аёллар, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, шунингдек, ногирон, чин етим ва эҳтиёжманд оилалардаги иқтидорли қизлар иштирок этди.

[gallery-12527]

Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда сўнгги йилларда юртимизда хотин-қизлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар хусусида сўз юритилди.

Тадбир сўнггида 40 йил ва ундан зиёд бирга аҳил ва иноқликда яшаб келаётган ибратли оилалар вакиллари, юртимизнинг иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор аёллар, шунингдек, ногирон, чин етим ва эҳтиёжманд оилалардаги иқтидорли қизлар вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА