Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аёл, бизнес ва инновация” республика форуми ўтказилди
16:52 / 2024-02-16

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида “Аёл, бизнес ва инновация” республика форуми ташкил этилди.

Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги тегишли қарори билан тасдиқланган оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”нинг 20-бандига мувофиқ 11 февраль – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар куни муносабати билан “Илмли аёл – жамият кўзгуси” мавзусида ҳафталик ўтказилмоқда. 

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мазкур ҳафталик тадбирларини юксак савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳафталик доирасидаги тадбирларда хотин-қизларни илм-фанга тобора кўпроқ жалб этиш, уларнинг илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, ёш олималарни тўғри йўналтириш масалаларига аҳамият қаратилмоқда. 

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган “Аёл, бизнес ва инновация” республика форуми доирасида университетда қатор учрашувлар, давра суҳбатлари, тадбирлар ташкил этилди. 

Форумнинг асосий мақсади ёш олималарнинг инновацион фаолияти натижаларини эътироф этиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, илмий изланишлари учун зарур ижтимоий-иқтисодий шароитларни яратиб бериш ҳамда салоҳиятли ёшларни илм-фанга кенг жалб этиш ҳисобланади. 

Мазкур форумда мамлакатимизда бошқарув соҳасида илғор олима раҳбар аёллар, илмий-инновацион жараёнларда ўзининг жонбозлигини кўрсатиб келаётган профессор-ўқитувчилар, илм-фанга, бизнес-тадбиркорликка иштиёқи баланд бўлган талабалар иштирок этди. 

Форумда олий таълим муассасаларидаги аёл-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини янада ошириш, амалдаги кўрсаткичларни яхшилаш, профессор-ўқитувчилар таркибида аёллар улушини кўпайтириш хамда талаба-қизларни ижтимоий, илмий-тадқиқот, бизнес йўналишлари бўйича идентификация қилиш, ўқитиш ва малакасини оширишга асосий эътибор қаратилди. Талаба, магистр ва докторант қизлар орасида университетнинг ижобий тимсолини шакллантириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, интеллектуал салоҳиятини тўлиқ намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шароитлар яратиб беришга кўмаклашиш хусусида батафсил сўз юритилди. 

Шу билан бирга, илм-фанда аёлларнинг ролини янада ошириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Н.Усмонова, ЎзА