Айни кунгача мамлакатимизда жами 41,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди
28 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 107 минг 275 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 21 326 нафарни,
2-босқич эмланганлар 39 523 нафарни,
3-босқич эмланганлар 46 426 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 миллион 902 минг 383 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 279 321 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 14 571 282 нафарни,
3-босқич эмланганлар 8 051 780 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Қашқадарё вилояти (14 855 доза),
Андижон вилояти (14 073 доза),
Самарқанд вилояти (13 234 доза) ташкил қилди.
Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,9 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,3 фоизни ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати