Ҳаёт давом этади: Э.Турдимов тадбиркорларни қабул қилди
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг ҳафтанинг чоршанба куни тадбиркорларни қабул қилиши анъанага айланган.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг ҳафтанинг чоршанба куни тадбиркорларни қабул қилиши анъанага айланган.
– Ўз фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан вилоят ҳокимига мурожаат қилмоқчи бўлган тадбиркорларнинг рўйхати доимий равишда шакллантириб борилади, – дейди Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Ш.Йўлдошев. – Ҳафта давомида ўртача 40-50 та мурожаат қайд этилади. Лекин бу мурожаатчиларнинг барчаси ҳам ҳоким билан учрашмайди. Чунки, тадбиркорнинг масаласи биринчи навбатда масъуллар билан кўриб чиқилади. Муаммога ечим топилмаса, чоршанба куни вилоят ҳокими иштирокида муаммо таҳлил этилади. Бу тизим яхши натижа бермоқда.
Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекцияси бўйича карантин эълон қилинган бўлса-да Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этган ҳолда, тор доирада тадбиркорларни қабул қилиб, уларнинг масалаларига ечим излади.