French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар ва ёшлар бандлиги таъминланмоқда
15:00 / 2016-06-28

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва хотин-қизларнинг банк хизматларидан фойдаланишини янада кенгайтириш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва хотин-қизларнинг банк хизматларидан фойдаланишини янада кенгайтириш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, банк мутахассислари, тадбиркор хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди.

Президентимизнинг 2010 йил 28 июлдаги “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлашга доимий эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Семинар доирасида бизнес-лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Улар орасидан сараланган бизнес-лойиҳаларга “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг сертификатлари топширилди.

– Тикувчиликни йўлга қўйиш бўйича бизнес-лойиҳам ижобий баҳоланиб, 3 миллион 500 минг сўм имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлдим, – дейди Балиқчи индустриал педагогика коллежи битирувчиси Хумора Жўраева. – Биз, ёшларнинг ўз истаган йўналишимизда самарали фаолият юритишимиз учун барча шароит яратиб бераётган давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, ҳунармандлик буюмлари ҳамда коллеж битирувчи қизлари тайёрлаган қўл меҳнати буюмлари ва миллий либослар кўргазмалари ташкил этилди.