Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар тадбиркорлиги рағбатлантирилмоқда
15:59 / 2016-01-29

Пойтахтимизда “Қишлоқ ва туманларда хизмат кўрсатиш соҳасини изчил ривожлантириш хотин-қизларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги муваффақиятининг гаровидир”мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Пойтахтимизда “Қишлоқ ва туманларда хизмат кўрсатиш соҳасини изчил ривожлантириш хотин-қизларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги муваффақиятининг гаровидир”мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожи нафақат янги иш ўринлари яратиш, балки ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга ҳам хизмат қилаётгани таъкидланди. Сўнгги уч йилда хизматлар ҳажми 1,6 баробар, қишлоқда бир кишига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 1,5 баробар ошган.

Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида қайд этилганидек, ўтган йилда ялпи ички маҳсулот ўсишининг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келгани бу тармоқнинг иқтисодиётимиздаги ўрни ва таъсири нақадар катта эканини кўрсатади.

Ўзбекистон либерал-демократик партияси ушбу соҳа ривожига янада кенг йўл очишга қаратилган қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш, турли лойиҳа ва танловлар орқали хизмат кўрсатиш субъектларини рағбатлантиришни мақсад қилган.

Партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларга ўз бизнесини йўлга қўйишга кўмаклашиш, бу соҳадаги билимларини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. 2015 йилда “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага” лойиҳаси асосида тижорат банклари томонидан ажратилган 6 миллиард сўмга яқин кредит маблағи кўмагида кўплаб маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, соғломлаштириш муассасалари очилиб, хотин-қизлар учун зарур қулайликлар яратилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда хизмат кўрсатиш соҳасида муваффақиятга эришган ишбилармон аёллар ўз фаолиятлари, тажрибалари ҳақида фикр алмашдилар.