Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: Қизларимиз қирғизистонлик рақибларини йирик ҳисобда енгишди
23:05 / 2019-11-22

20-29 ноябрь кунларига Тожикистонда 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Марказий Осиё футбол федерацияларининг “CAFA U-23 Women Championship-2019” халқаро мусобақаси ўтказилиши белгиланган.


20-29 ноябрь кунларига Тожикистонда 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Марказий Осиё футбол федерацияларининг “CAFA U-23 Women Championship-2019” халқаро мусобақаси ўтказилиши белгиланган.

Унда Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон олимпия терма жамоалари иштирок этишмоқда.

Баҳром Норсафаров устозлигидаги терма жамоамиз турнирни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Кундуз соат 16.00га белгиланган ўйин қалин қор ёғиши сабабли бир неча соатга кечиктирилди. Саноқли дақиқалар олдин ниҳоясига етган учрашувда терма жамоамиз рақибларини 6:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. Голларга Нилуфар Қудратова (62, 84), Умида Зоирова (79, 82), Малика Бурхонова (90+2) муаллифлик қилишди, яна бир голни рақибларнинг ўзлари ўз дарвозаларга киритиб қўйишди...

Халқаро турнирда иштирок этаётган термамиз таркиби:

Дарвозабонлар

Лайло Тиловова 08.03.1997 “Севинч” 
Мафтуна Жонимқулова 26.07.1999 “Севинч” 

Ҳимоячилар

Лайло Шодиева 26.03.2000 “Севинч” 
Солиха Хусниддинова 22.01.1998 “Бунёдкор”
Ўғилой Илашева 17.02.1997 “АГМК”
Хусния Ганчева 21.11.2000 “Шўртан”
Мафтуна Шойимова 01.01.1999 “Севинч”
Диёра Эркинова 01.12.2002

Ярим ҳимоячилар

Комила Зарипова 19.11.1998 “АГМК” 
Дилдора Нозимова 03.11.1997 “Металлург”
Шахризода Зайнитдинова 21.09.2002 “Металлург”
Малика Бурхонова 22.02.1999 “Севинч” 
Нилуфар Дадажонова 17.09.1997 “Навбаҳор”
Умида Зоирова 22.04.1998 “Пахтакор”
Нозимахон Эргашева 23.01.2001 “Бунёдкор”

Ҳужумчилар

Нилуфар Қудратова 05.06.1997 “Севинч”
Тожинисохон Рашидова 17.02.2002 “Бунёдкор” 
Диёра Хабибуллаева 15.09.1999 “Сўғдиёна” 

Раҳбарият:

Бош мураббий 
Баҳром Норсафаров 

Мураббий
Илҳом Ханжариев

Координатор
Акмал Қорабоев

Менежер
Акмал Рахматов 

Таҳлилчи 
Собир Пирназаров

Шифокор
Насиба Алимова 

Ўйинлар тақвими:

22 ноябрь

Эрон - Тожикистон - 4:0
Афғонистон - Туркманистон - 2:1
Ўзбекистон – Қирғизистон – 6:0

23 ноябрь

Тожикистон - Қирғизистон
Ўзбекистон - Афғонистон
Эрон - Туркманистон 

25 ноябрь

Қирғизистон - Эрон
Туркманистон - Ўзбекистон
Тожикистон - Афғонистон

26 ноябрь

Афғонистон - Қирғизистон
Туркманистон - Тожикистон
Ўзбекистон - Эрон

28 ноябрь

Қирғизистон - Туркманистон
Эрон - Афғонистон
Тожикистон - Ўзбекистон