Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: Эртага ҳал қилувчи ўйин
18:12 / 2020-01-27

Унда CAFAга аъзо Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари терма жамоалари иштирок иштирок этмоқда.


Хабарингиз бор, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида футзал бўйича Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) чемпионати давом этмоқда.

Унда CAFAга аъзо Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари терма жамоалари иштирок иштирок этмоқда. Шу кунгача гуруҳ ўйинларининг уч тури якунига етди.

Қувонарлиси, Рустам Орипова ва Фаррух Зокиров устозлигидаги термамиз ҳали бирон очко йўқотганича йўқ, аксинча, рақибларини йирик ҳисобларда мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқишяпти.

photo5291853584092212448.jpg

Футболчи қизларимиз аввалига Туркманистон термасини 4:1, кейин қирғизистонликларни 7:4, кеча эса Афғонистондан келган рақиба-дугоналарини 3:0 ҳисобларида енгишди. Эътиборни тортадигани, Шахноза Қурбонова қирғизистонликлар дарвозасига тўртта тўп киритган бўлса, Лайло Шодиева туркманистонликларга қарши ўйинда бир дақиқанинг ўзида иккита голга муаллифлик қилишга улгурди.

Барчаси рисоладагидек кўринади, лекин ҳаммаси эртанги ўйинда ҳал бўлади. Термамиз уч учрашувда ғалаба қозонган бўлсаларда турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Сабаби, учала турда ҳам муваффақият қозонган эронликлар жадвалда пешқадамлик қилишяпти. Эрон термасининг рақиблар дарвозасига киритган голлари – ҳар бир ўйинда ўнтадан кам бўлмаяпти. Демак, эртага ҳал қилувчи ўйин – Ўзбекистон ва Эрон.

photo5292144456457366754.jpg

Футзалчи қизларимизга омад тилаймиз.

Қайд этилган натижалар:

24 январь


Эрон – Тожикистон – 15:0
Қирғизистон – Афғонистон – 3:0
Ўзбекистон – Туркманистон – 4:1
Голлар: Шахноза Қурбонова (6), Нозимахон Эргашева (11), Лайло Шодиева (33, 33).

25 январь

Тожикистон – Туркманистон – 2:3
Эрон – Афғонистон – 16:1
Ўзбекистон – Қирғизистон – 7:4
Голлар: Лайло Шодиева (4, 29), Шахноза Қурбонова (17, 19, 28, 35), Нозимахон Эргашева (36).

26 январь

Туркманистон – Эрон – 0:12
Тожикистон – Қирғизистон – 0:2
Афғонистон – Ўзбекистон – 0:3
Голлар: Шаҳризода Зайнитдинова (12), Шахноза Қурбонова (13), Озода Ходиева (39).

Айни пайтда Эрон ва Ўзбекистон термалари 9 очкодан тўплаган ҳолда пешқадамлик қилишяпти. Қирғизистон термасида 6 очко, туркманистонликларда эса 3 очко. Тожикистон ва Афғонистон термалари ҳозирча биронта ҳам очко тўплай олгани йўқ. 

Турнир тақвими:

28 январь


Қирғизистон – Туркманистон
Афғонистон – Тожикистон
Ўзбекистон – Эрон

29 январь

Туркманистон – Афғонистон
Эрон – Қирғизистон
Тожикистон – Ўзбекистон