French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл борки олам мунаввар
14:30 / 2020-03-07

Жумладан, бугун “Фарҳод” маданият саройида Навоий кон-металлургия комбинатининг қутлуғ айёмга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди


Баҳор ва гўзаллик айёми бўлган 8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами кўпминг кишилик Навоий кон-металлургия комбинати ва унинг барча бўлинмаларида кенг нишонланмоқда.

Жумладан, бугун “Фарҳод” маданият саройида Навоий кон-металлургия комбинатининг қутлуғ айёмга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

НКМК бош директори Қ.Санақуловнинг йўллаган байрам табригида давлатимиз томонидан хотин-қизларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик, уларнинг жамиятдаги ўрни, бу улуғ зотлар ҳамиша эъзоз ва эҳтиромга лойиқлиги, жумладан, бугунги кунда комбинатда меҳнат қилаётган 14 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг корхона равнақига қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг бир гуруҳ соҳа илғорларига “НКМК фахрийси” унвони, “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тантанада “Фарҳод” маданияти саройи бадиий жамоалари ва ижрочилари томонидан тайёрланган байрам мусиқий дастури намойиш этилди.

Виктор ЯКОВЛЕВ,
“Кончилар ҳаёти” газетаси фотомухбири