Ҳайдовчи вояга етмаган қизнинг умрига зомин бўлди
Жиззах вилоятининг Зомин тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Зомин-Туркман” йўлининг 49-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди.
Жиззах вилоятининг Зомин тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Зомин-Туркман” йўлининг 49-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди.“ВАЗ-21063” русумли автоулови бошқариб бораётган А.Н. Навбаҳор маҳалласида яшовчи 2016 йил туғилган, вояга етмаган қиз С.У. ни уриб юборган. Қиз туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида ўзига келмасдан ҳаётдан кўз юмди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, ҳайдовчи отасининг номидаги автомашинани карантин қоидаларига зид равишда махсус рухсатномасиз бошқариб кетаётган бўлган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.