Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши натижасида фожиа рўй берди
22:22 / 2019-11-29

Оқибатда қаршисидан ҳаракатланиб келаётган “Higer” русумли автобуснинг йўлига чиқиб, тўқнашув содир этган. Тўқнашув натижасида “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан маълум қилишларича, 2019 йил 29 ноябрь куни соат 07.15 ларда Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 305-километрида ҳайдовчи Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган, 1997 йилда туғилган С.Х. “Нексия” русумли автомобилини “Тошкент-Хоразм” йўналишида бошқараётиб, рулда ухлаб қолган. 

Оқибатда қаршисидан ҳаракатланиб келаётган “Higer” русумли автобуснинг йўлига чиқиб, тўқнашув содир этган. Тўқнашув натижасида “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан кучли толиқиш ҳолатида транспорт воситаларини бошқармасликни сўраган ҳолда бундай ҳолатда ҳаракатланиш ҳайдовчи ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари хавфсизлигига таҳдид солиши ҳақида огоҳлантиради.