Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айбсиз айбдорнинг ҳуқуқи тикланди
18:18 / 2020-06-24

Бухоро вилояти Когон шаҳрида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор С.О. шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.


Бухоро вилояти Когон шаҳрида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор С.О. шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

Республикада жорий этилган карантин қоидаларини бузмаган бўлсада, вилоят давлат санитария ва эпидемиология назорати бошқармаси томонидан асоссиз равишда унга 6 миллион 690 минг сўм жарима жазосини белгилаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини баён этиб, бузилган ҳуқуқини тиклашда амалий ёрдам сўраган.

Адлия ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилди. Натижада ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган фуқаро С.О. жорий йилнинг 23 март куни Когон шаҳрида жойлашган балиқхона биносидаги электр тармоқларини таъмирлаш мақсадида ташриф буюрган 2 нафар усталарни тушлик қилаётган вақтида ички ишлар ходимлари томонидан карантинга оид қоидалар бузилганлиги ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Унга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тўпланган ҳужжатлар вилоят давлат санитария ва эпидемиология назорати бошқармаси томонидан мурожаат муаллифи фуқаро С.О. иштирокида кўриб чиқилган. 2020 йил 4 апрелдаги қарори билан фуқаро С.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 6 миллион 690 минг сўм жарима жазоси белгиланганлиги аниқланган.

– Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 26 мартдаги ЎРҚ-613-сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига ўзгартириш киритилиб, унда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлик учун – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган, –дейди Когон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Исматилло Исматов. 

– Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 9-моддасига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилиб турувчи қонун ҳужжатлари асосида жавобгарликка тортилиши кўрсатиб ўтилган. Когон шаҳар ички ишлар ходими томонидан якка тартибдаги тадбиркор фуқаро О.С.нинг ҳаракатлари юзасидан 2020 йил 23 март куни маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилган яъни ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланган воқелик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишидан олдин содир бўлган бўлсада, вилоят давлат санитария ва эпидемиология назорати бошқармаси томонидан Кодекснинг 9-модда талабига риоя этмасдан фуқаро С.О.га нисбатан Кодекснинг 54-моддасига 2020 йилнинг 26 март куни киритилган ўзгартириш асосида жарима тайинлаш оқибатида қонунни қўллаш амалиёти ҳамда фуқаро С.О.нинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган.

Вилоят давлат санитария ва эпидемиология назорати бошқармаси томонидан маъмурий ишни кўриб чиқишда, маъмурий баённоманинг ваколатли идора вакили томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганлигига, яъни фуқаро С.О.нинг содир этилган деб ҳисобланган ҳуқуқбузарликни тан олмасдан келаётганлигига, гувоҳларнинг кўрсатмалари билан иш ҳужжатларида тақдим этилган тушунтиришдаги баёнотлар бир-бирига тўғри келмаслик ҳолатларига, содир этилган ҳуқуқбузарлик карантин қоидаларининг қайси бандини бузишига олиб келганлигига аниқлик киритмасдан вақтли асоссиз хулосага келинган.

Шунга кўра, адлия ходимлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида вилоят давлат санитария ва эпидемиология назорати бошқармасига белгиланган тартибда тақдимнома киритилиб, қарорни бекор қилиш чоралари кўрилди.