Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айби борнинг оёғи қалтирайди...
09:40 / 2020-06-13

Ичимлик суви, электр энергия ва табиий газдан мақсадли фойдаланиш ва тўлов интизомига риоя қилинишини таъминлаш бугуннинг асосий вазифаларидан биридир.


Ичимлик суви, электр энергия ва табиий газдан мақсадли фойдаланиш ва тўлов интизомига риоя қилинишини таъминлаш бугуннинг асосий вазифаларидан биридир. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ҳам жойларда олиб борилаётган тарғибот тадбирлари айни мақсадга қаратилган.

Қонун устувор бўлган жамиятда қонунга итоат қилмаслик, уни четлаб ўтишга ҳаракат қилиш ҳуқуқбузарлик деб баҳоланади. Масалан, Шеробод туманидаги «Хўжги» маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.Раззоқованинг хонадони кўздан кечирилганда газ ҳисоблагичнинг носозлиги маълум бўлди. Хонадоннинг иситиш тизими ишлаб турган бўлса-да, ҳисоблагич фойдаланилаётган табиий газ миқдорини қайд этмаётган эди. 

Бу ҳолатдан шубҳаланган Бюро ходимлари ташқи томондаги хонадонга келувчи асосий тармоқни кўздан кечириш мақсадида ҳовлидан чиққанида уй соҳиблари атайин дарвозани эшикларни беркитиб, МИБ ходимларини қайтиб ичкарига киришларига йўл қўйишмади.

«Айби борни оёғи қалтирайди» деганларидек, ушбу фуқаро бежизга эшикни танбалаб, уй ичига беркинмаган экан. Мутахассислар томонидан истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами биллинг газ дастури орқали кўздан кечирилганда 1 миллион 713 минг 307 сўм қарздорлиги, боз устига, хонадонига ўрнатилган газ ҳисоблагич ўз бошимчалик билан янгисига алмаштирилганлиги ҳамда рўйхатга олинмаганлиги маълум бўлди. Тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, хонадон табиий газ тармоғидан ажратиб қўйилди.

Шуни унутмаслик керакки, ичимлик суви, ёқилғи ва энергетика ресурслари туганмас манба эмас. Ундан нафақат бугун биз, балки эртага келажак авлодлар ҳам фойдаланиши керак.