Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аятжан полвон жаҳон чемпионига айланди
10:22 / 2025-08-25

Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди.

Чемпионатнинг юнон-рум кураши бўйича беллашувларида 63 килограммгача вазнда ҳамюртимиз Аятжан Халмахонов арманистонлик Алекс Маргарянни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди. Шунингдек, вазни 72 килограмм бўлган полвонимиз Аҳмад Қодиров финалга қадар ўтган баҳсларни ўз фойдасига ҳал этиб, кумуш медаль билан тақдирланди. 67 килограммгача бўлган курашчилар орасида Фаёзбек Эшмирзаев ва -82 кг. вазн тоифасида Азимжон Соаталиев бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал эркин кураш бўйича вазни 92 килограммгача бўлган полвонимиз Шерзод Поёнов олтин медалга эга чиққан бўлса, аёллар курашида Нигина Собирова -62 кг. вазнда бронза медали соҳибига айланган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА