Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аякўз ва Фернанда Осиё чемпионатида совриндор бўлди
10:44 / 2026-02-25

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида қиличбозликнинг барча йўналишлари бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда.

Қитъамизнинг Япония, Корея Республикаси, Ҳонгконг, Қозоғистон, Таиланд, Ҳиндистон, Эрон ва бошқа турли мамлакатлари қатори ушбу чемпионатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам катта таркиб билан иштирок этаётир. Мусобақанинг ёшлар ўртасидаги сабля бўйича яккалик баҳсларида ярим финалга қадар муваффақиятли етиб борган Аякўз Жумамуратова ҳамда Фернанда Эррера бронза медалларини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль кунига қадар давом этадиган Осиё чемпионатида мусобақа давом этмоқда. Умид қиламизки, қиличбозликнинг турли йўналишлари бўйича ўтаётган мусобақада спортчиларимиз жамоавий ва бошқа дастурларда ҳам шоҳсупага кўтарилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА