Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахсикентда янги топилмалар
16:54 / 2023-11-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ахсикентда илмий тадқиқот олиб бораётган профессор Абдулҳамид Анорбоев бошчилигидаги қадимшунослар I очиқ осмон музейи объекти пойдеворларини қазиб битирди. 

Маълумки, жорий йил август-сентябрь ойларида очиқ осмон остидаги музей учун кенглиги 2,1 метр, чуқурлиги 1,5 метр бўлган, узунлиги 40 метрли пойдевор учун траншея қазилди. Унинг жануб-шимол йўналиши 23,5 метрдан бошланган. Бу периметрда IX-XIII асрга оид мудофаа девори мавжуд бўлиб, унинг бошқа бир қисми XIX қазишма объектидан аниқланган.

XIX қазишмасидаги антик ва ўрта аср мудофаа деворлари ҳам табиий тепалик устига барпо этилган бўлиб, бир мунча пайт ўз аҳамиятини йўқотган. Фақатгина XIII асрнинг биринчи чорагида унинг устига унча мустаҳкам бўлмаган мудофаа девори барпо этилган. 

[gallery-14380]

Жрий йил октябрь ойида ушбу қазишмадан аниқланган иккинчи шаҳристондан ғарбий рабодга ўтган ер ости сув йўли ва мудофаа деворлари, унга ишлатилган хом ғиштларнинг ҳақиқий ўлчамлари ва ғишт териш услуби аниқланди. 

– Мазкур тадқиқотлар давомида деворнинг 1,2 метр баландликдаги қисми очиб ўрганилди, - дейди археолог олим Шукрулло Насриддинов. – Унинг остидаги олдинги даврга оид мустаҳкам пахсали девор ўртасидаги масофа 0,8 метрни ташкил этган. Ушбу оралиқ унча зичланмаган қатламдан иборат. Қатлам асосан чиқинди, доначали тупроқ, камроқ миқдорда пишган ва хом ғишт бўлаклари ва тупроқдан ташкил топган. Қатламдан асосан XII асрнинг охири ва XIII аср бошларига оид сополлар аниқланди. 

Шунингдек, ушбу қазишмалар давомида кўплаб хум ва кўзалар, сопол буюм ва қувурлар, турли даврларга оид тангалар топилди.

ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар