Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахсикент археология парки ва Ал-Айн Миллий музейи ҳамкорлик қилади
16:34 / 2025-11-27

Ўзбекистоннинг Ахсикент археология боғи жамоаси Бирлашган Араб Амирликларига сафари давомида ушбу мамлакат Халқаро департаменти раҳбари Аммар Бин Аҳмад билан учрашиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

— Ал-Айн қадимий қалъаси ва топилмалари узра бунёд этилган янги мажмуа Ахсикент очиқ осмон музейи учун тажриба мактаби вазифасини ўтайди, — деди мамлакатимизнинг БААдаги элчихонаси биринчи котиби Сардор Комилжонов. — Бундай тажриба бизга жуда асқотади.

БАА ҳудудидаги илк музей ҳисобланмиш ушбу даргоҳга 1971 йил Халифа бин Зоид бин Султон Ол Наҳаён томонидан асос солинган. Этнография ва археология бўлимларидан иборат мазкур масканда мамлакатнинг турли бурчакларидан келтирилган нодир буюмлар сақланади.

М.Пирматова, ЎзА