ФОТОРЕПОРТАЖ
Хабарингиз бор, яқинда Наманганда 1200-1500 йиллик тарихга эга ноёб тангалар топилган эди. Улар ичида 475-600 йилларга мансуб Сосонийлар кумуш тангалари ҳам борлиги жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.
[gallery-12598]
- Яна бир танга мутахассислар эътиборини тортди, яъни унинг аверсида араб ёзуви, реверсида хитой иероглифи мавжуд, - дейди дейди Ахсикент археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва татқиқ этиш дирекцияси илмий ходими, археолог Шукрулло Насридинов. - Қадимий тангаларнинг бирида эса олти қиррали юлдуз ва олти япроқли гул зарб қилинган бўлиб, у темурий ҳукмдор, буюк математик ва астроном олим Мирзо Улуғбек томонидан киритилган белгилар ҳисобланади. Танганинг реверсида “Самарқанд”, “Адлийя” сўзлари, ҳижрий 823 (1420 йил), 832 (1428 йил) йиллари акс этган. Шунингдек, бу ноёб топилма орасида Хоразмшоҳлар даврида амалда бўлган тангалар ҳам бор.
Айни пайтда олимлар тангаларнинг тасвири, ёзувлари ва тарихини ўрганмоқда.
Маълумотга кўра, ҳозирда Ахси осори-атиқалар музейида турли даврларга оид мингдан ортиқ тангалар сақланмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА