Ахборот жамиятда маданий трансформациянинг ўзига хослиги
Улуғбек Турсунович САФАРОВ Фалсафа фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Мустақил изланувчи Навоий давлат университети Навоий, Ўзбекистон ulabek407@gmail.com
Аннотация
Мақолада ахборот жамияти ва рақамли цивилизацияда юз берган маданий трансформация ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан таҳлил қилинади. Ахборот технологиялари, глобал тармоқлар ва рақамли медиа маданий жараёнларнинг асосий драйверлари сифатида кўриб чиқилади. Маданий ўзгаришларнинг ижобий ва салбий қирралари, миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги масалалари ёритилади. Рақамли ахборотлашган жамиятнинг фалсафий парадокслари ва маданий идентичлик инқирози таҳлил этилиб, маданий барқарорликни таъминлаш йўллари таклиф этилади.
Таянч сўзлар: ахборот жамияти, рақамли цивилизация, трансформация, маданий трансформация, медиамаданият, виртуал идентичлик, ижтимоий фалсафа, глобаллашув.