Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот хизматлари фаолиятида замонавий ёндашувлар
09:51 / 2021-12-25

Тошкентда “Оммавий ахборот воситалари ва ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий медиа трендлар” мавзусида журналист ва блогерлар, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати ходимлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилди.

  
Ўқув курслари биринчи кунида ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ОАВда шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш ва уни тарқатиш, ахборот тарқатишда ҳаққонийликни таъминлаш, фактчекинг ва ОАВнинг жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги иштироки каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Иккинчи кун давомида эса давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати ходимлари учун Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқшунос экспертлари тренерлик қилди.

Мулоқотда давлат органларининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлашда ахборот хизматининг ўрни, коррупцияга қарши курашда жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорликнинг аҳамияти ҳамда “Инқирозли коммуникация: ижтимоий тармоқлардаги танқидларга жавоб бериш” каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Бу каби ўқув курслари журналист ва блогерлар, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати ходимларига ҳуқуқ соҳасига оид маълумотлардан фойдаланишда нималарга эътибор бериш кераклиги бўйича билимларини ошишига хизмат қилади.

Адлия вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими