Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар
11:11 / 2021-02-12

Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги тизимида фаолият юритаётган ҳудудлардаги матбуот котибларининг медиа-саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув-семинар тренинги ташкил этилди.  

«Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар» мавзуидаги ўқув-семинарга иштирокчиларнинг соҳага оид билимини янада ошириш ва ўзаро тажриба алмашиши мақсадида халқаро сертификатга эга тренерлар таклиф этилди.  

Машғулотлар «Ижтимоий тармоқлар учун медиа-матн тайёрлашда онлайн инструментлардан фойдаланиш», «Мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш усуллари» «PR материаллар тайёрлаш», «Матбуот котиби, ташкилот раҳбарининг индивидуал имижи ва корпоратив имиж компонентлари», «ОАВ учун материаллар тайёрлаш», «Замонавий медиа муҳитида кризис коммуникациялар ва уларни бошқариш» мавзуларида олиб борилди.  

– Ахборот хизмати ходимларининг фаолияти учун қулай шароит яратиш, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказишларини таъминлаш мақсадида уюштирилаётган бу каби тренинглар соҳада мавжуд ютуқ ва камчиликларни оммага ўз вақтида етказишга туртки бўлади, – дейди Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева.