Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот технологиялари соҳасида таълимдан ишлаб чиқаришгача IТ-кластер фаолияти йўлга қўйилмоқда
16:36 / 2022-12-28

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида IТ таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлди.

Учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, Ҳиндистонинг Ачаря университети директори Вишеш Чандрашекар билан юртимизда IТ таълим соҳасини кучайтириш, ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 

Маълумки, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ Бухоро вилояти Қоракўл туманида рақамли технологияларга ихтисослаштирилган ахборот технологиялари соҳасида таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратишни кўзда тутувчи IТ-кластер фаолияти йўлга қўйилмоқда.  

Мазкур IТ-кластер ўз ичига 5 600 ўринга мўлжалланган университет, 100 ўринга мўлжалланган инкубация маркази ва 50 ўринга мўлжалланган масофавий хизматлар экспорт маркази, 1 435 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи ва ходимлар учун меҳмонхона, ошхона, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт комплексларини ўз ичига олиши режалаштирилган.  

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан жорий йилнинг 10 октябрь санасида Ҳиндистон давлатининг “Acharya Institutes” ўртасида ““Acharya International University of Uzbekistan” университетини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди.  

Шу мақсадда бугунги учрашувда ҳам ушбу йўналишда ишларни давом эттириш, ҳамкорликда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА