Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот технологиялари соҳасида Ҳиндистон компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда
14:32 / 2024-03-15

Пойтахтимизда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан IT-Парк билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – Ҳиндистон: ҳамкорликнинг янги даври” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон ва ҳиндистонлик IT компаниялар тадбир давомида сунъий интеллект ва машинали ўқитиш, Cloud computing (булутли ҳисоблаш) ва киберхавфсизлик, IT соҳасида соғлиқни сақлаш, блокчейн, буюмлар интернети ва бошқа инновацион йўналишларда келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилдилар.  

Таъкидлаш жоизки, 2023 йил охирига келиб, IT-Парк резидентларининг экспорт ҳажми 344 миллион долларга етди, 2030 йилга келиб эса ушбу кўрсаткич 5 миллиард долларга етказилиши керак. Ҳиндистон компаниялари эса бу борада асосий ҳамкорлардан биридир.  

Тадбир доирасида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат ва IT-Парк ижрочи директори Абдулаҳад Қўчқоровлар сўзга чиқиб, Ҳиндистон компаниялари билан ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида гапирди, IT-Парк фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.  

Ўзбекистонда IT-бизнесни юритиш учун берилаётган солиқ имтиёзлари ва преференциялар, янги имкониятлар ва қулай шароитлар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, “Zero Risk” va “Regional Headquarters” дастурлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.  

Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва юқори технологияли лойиҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.  

 

Н.Раҳмонова,  

ЎзА