Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
17:57 / 2021-12-24

Тошкентда “ОАВ фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий медиа трендлар” мавзусида журналист ва блогерлар, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати ходимлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Ушбу курслар орқали иштирокчиларнинг малакаси ва мазкур соҳадаги ҳуқуқий кўникмалари оширилди.

Ўқув курслари Адлия вазирлиги ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилди. Курсларда Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқшунос экспертлари тренерлик қилди.

Ўқув курсларида 30 дан ортиқ журналистлар ва ОАВ вакиллари офлайн тарзда қатнашган бўлса, 80 дан ортиқ журналистлар эса ҳудудлардан онлайн боғланди.

Мулоқотда ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ОАВда шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш ва уни тарқатиш, ахборот тарқатишда ҳаққонийликни таъминлаш, фактчекинг ва ОАВнинг жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги иштироки каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Маълумот учун, Адлия вазирлиги бу каби ўқув курслари фаолиятини доимий равишда йўлга қўйиб келмоқда. Хусусан, жорий йил 31 мартдан 2 апрелгача Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ҳамкорликда бутун республика бўйича ўқув курслари ташкил қилинди. Натижада 395 нафар ҳуқуқий мавзуларни ёритадиган журналистлар, ахборот хизматлари раҳбар ва ходимларнинг малакаси оширилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

ЎзА