Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ўртасида Меморандум имзоланди.
Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ОАВда кенг ёритилиб боришини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирда мамлакатимизда қарийб 2 000 га яқин ОАВ фаолият кўрсатмоқда. Ахборот майдонида фаолият кўрсатаётган барча журналистлар ва блогерлар аҳолига холис, ҳаққоний ахборот етказиб бермоқдами? Афсуски, бу саволга ҳамма вақт ҳам ижобий жавоб бериш қийин. Айни жараёнда ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жуда муҳим.

Мана шу мақсадларни амалга ошириш йўлида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ўртасида келишув — Меморандум имзоланди. Ушбу ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад ҳам ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.

З.Мирзабоева, ЎзА