Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автотранспортларнинг кўчма вазн ўлчов воситалари фаолияти такомиллашмоқда
14:50 / 2024-01-12

Автомобиль йўллари қўмитасида автотранспортларнинг кўчма вазн ўлчов воситалари фаолиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Мавжуд қонунчиликка кўра, автотранспорт воситаларининг рухсат этилган массаси якка автотранспорт воситалари учун икки ўқлига – 18 тонна, уч ўқлига – 26 тонна, тўрт ўқлига – 32 тонна, мингашмали ва тиркамали автопоездлар учун уч ўқлига – 28 тонна, тўрт ўқлига – 36 тонна, беш ўқлига –40 тонна ҳамда олти ва ундан ортиқ ўқлига – 44 тонна қилиб белгиланган.  

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида келишилган аниқ йўналиш бўйича оғир вазнли юкларни ташиш бўйича автомобиль йўлига эгалик қилувчи юридик шахс томонидан бир мартали ёки кўп мартали ташув учун бериладиган махсус рухсатнома асосида ҳаракатланишга рухсат берилган.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, республика автомобиль йўлларида юк автомобилларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда назорат тадбирлари ўтказилади. 

Тадбирда таъкидланишича, қўмитанинг барча ҳудудий бошқармалари томонидан автотранспорт воситаларининг вазн параметрларини ўлчовчи стационар ва кўчма ўлчов воситалари ҳарид қилинган. Мазкур пунктлар фаолиятини тўлиқ ташкил этиш борасида зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда умумий массаси (юк билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган “N3” ва “O4” тоифадаги махсус транспорт воситалари ҳамда очиқ конларда (карьер) ишловчи самосвалларни алоҳида давлат рақами, техник паспортини ва ягона электрон тизимида рўйхатга олиш амалиёти жорий этилган.  

Шунингдек, маҳаллий юк ташувчиларга меъёрдан ортиқ оғир вазнли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланишига тўловларни амалга оширган ҳолда рухсат берилади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА