Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автотранспорт воситаси жарима майдонига қўйилди
15:10 / 2023-12-13

Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими томонидан қарздор “V. INV." корхонасидан ундирувчи Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига жами 340 млн. 783 минг сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган. Шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Мазкур ижро ишлари бўйича ижро ҳаракатлари давомида, қарздор “V. INV." корхонасининг ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган.  

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонанинг номида 1 дона "Jeep" русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланган бўлсада, бироқ автотранспорт воситаси манзилда йўқлиги аниқланиб, автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.  

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ушбу автотранспорт воситаси топилиб жарима майдонига қўйилди.  

ЎзА