Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автотранспорт воситалари савдосига ахборот тизимлари жорий этилади
18:35 / 2022-02-22

Вазирлар Маҳкамасининг “Автотранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб “UzAvto Motors” АЖ томонидан автотранспорт воситасини харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб – маълумотни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

Ушбу қарорга кўра, Ички ишлар ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари  “UzAvto Motors” АЖ билан ҳамкорликда 2022 йилнинг 1 апрелига қадар ҳимоя даражасига эга бўлган интеграциялашган электрон маълумот алмашиш тизимини йўлга қўяди.


ЎзА