Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автоспорт бўйича “FIA 101” онлайн-сессияси ўтказилди
14:17 / 2025-12-12

Куни кеча пойтахтимизда Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Бош Ассамблеяси ҳафталиги доирасида “FIA 101 – Career Opportunities” онлайн-сессияси бўлиб ўтди.

Тадбирда мазкур халқаро федерация ҳамда Ўзбекистон миллий автоспорт ва картинг федерацияси вакиллари иштирок этиб, автоспортнинг ривожланиш йўналишлари, соҳадаги долзарб тенденциялар, ўқув дастурлари ва мутахассислар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритишди.

Онлайн-сессия давомида FIAнинг автоспортни барқарор ривожлантиришга доир асосий стратегиялари тақдим этилди. Шу билан бирга, халқаро ва миллий мусобақаларда иштирок этиш учун мўлжалланган ўқув курслари, малакани тасдиқловчи шаҳодатномаларни олиш тартиби муҳокама қилинди.

[gallery-26693]

Д.Ҳакимов,

А.Алижонов (сурат), ЎзА