Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратилади
10:06 / 2023-06-23

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорга мувофиқ, тизимда шаффофлик ва рақобатбардошлик янада оширилади, фуқаролар учун бир қатор қулайликлар яратилади.

Жумладан, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қайта аукцион савдоларига электрон тизим орқали автоматик равишда қўйилади.

Аукционда ютиб олинган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш муддатларини узайтириш, шунингдек, ушбу рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини яқин қариндошларнинг транспорт воситаларига расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукцион орқали оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари рўйхатига киритилади.

2023 йил 1 июлдан бошлаб аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукционга қўйилади.

Мазкур қарортизимда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

                                                                                                                              ЎзА