French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомобилсозлик учун янги инновацион ишланмалар рағбатлантирилди
12:06 / 2019-11-01

Пойтахтимизда ёш инноваторларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг лойиҳаларини амалиётга татбиқ этишга қаратилган “UzAuto Market” стартап-лойиҳалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.


Пойтахтимизда ёш инноваторларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг лойиҳаларини амалиётга татбиқ этишга қаратилган “UzAuto Market” стартап-лойиҳалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминлаш, илғор инновацион тажриба асосида замонавий бозор механизмлари ва бошқарув усулларини жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани таъкидланди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда инновацион технологиялар ривожига қаратилаётган эътибор туфайли жорий йилнинг сентябрь ойида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан махсус стартап платформа ишга туширилди. Мазкур лойиҳа муҳандислик жамоаларига ўз ғояларини амалга оширишга ёрдам бермоқда.



Танлов мукофот жамғармаси 60 миллион сўм. Танлов шартлари бир қатор мезонлар асосида амалга оширилди. Хусусан, ижодий ишланмалар тижорий жиҳатдан ўзини оқлайдиган, потенциал жорий этишга тайёр бўлиши лозим. Лойиҳалар технологияси фойда ва иқтисодий самара келтириши эса харажатлар камайиши, жараёнларнинг оптимизацияси ва сотувлар ошишини таъминлаши керак. Асосийси, номзодлар кўрсатаётган лойиҳада тахмин қилинаётган самарадорлик кўрсаткичлари аниқ бўлиши лозим. 

Шу каби талабларни инобатга олган ҳолда 20 та энг яхши стартап лойиҳаси танлаб олинди. Тақдимотлар якунига кўра, эксперт комиссияси томонидан учта энг чуқур ўйланган ва истиқболли лойиҳа танланиб, муаллифлари бош мукофотлар билан тақдирланди.

Танловда биринчи ўринни биринчи Шоҳрух Хайдаров “Ташкент SHAXAR SMART SYSTEM” номли, иккинчи ўринни Зафар Тошпўлатов “Ташкент диагностика рака молочной железы с помощью искусственного интеллекта” мавзусидаги ижодий ишланмаси учун олган бўлса, Рамиль Рафиковнинг “Ташкент Dreamdash” номли лойиҳаси учинчи ўринга лойиқ топилди.

UzAuto Market стартап-майдончаси мамлакатимиз ёшларига ўз ғояларини автомобилсозлик учун янги маҳсулотлар ишланмаларида рўёбга чиқариш имконини берувчи биринчи лойиҳадир. Шунингдек, ишлаб чиқариш заводлари ва харидорлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янгича шакли бўлиб, бевосита ўзаро алоқа асосида амалга оширилади.

Тадбирда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.