Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни электрон шаклда расмийлаштириш мумкин (+видео)
10:00 / 2022-07-16

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 14 июль куни Транспорт вазирлиги Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирокида таксичиларга яратилган имтиёзлар хусусида бўлиб ўтган овозли чатнинг матн ҳамда видео ҳаволасини тақдим этамиз.

2022 йил 7 июль куни “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.  

Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилиши кўзда тутилган.  

Дастлаб мана шу ишончномани расмийлаштириш тартибига ойдинлик киритишдан бошласак? 

– Бугунги кунда автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи  ишончномалар нотариал тартибда расмийлаштирилади. Бир фуқаро бошқа бир фуқаронинг транспорт воситасидан икки хил тартибда фойдаланади.  

Биринчи тартиб бўйича,  яқин қариндошлар  бўлса бу суғурта полисида кўрсатиб ўтилади ҳамда унда транспорт воситасини бошқаришда алоҳида ишночнома ёки бошқа ҳужжат талаб қилинмайди. 

Иккинчи тоифадаги, яъни яқин қариндошлар бўлмаган шахслар махсус нотариал тартибда тасдиқланган ишончномага асосан бошқа бир шахснинг транспорт воситасини бошқаришлари мумкин. Бунда албатта, транспорт воситасини бошқариш учун ишончномани расмийлаштиришда нотариусга мурожаат қилинади ҳамда белгиланган миқдорда давлат божи тўланади.   

Бегона шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравар миқдорида давлат божи тўланади. Ушбу ишончнома махсус гербли бланкада расмийлаштирилганлиги боис базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоиз, (бугунги кунда базавий хисоблаш миқдори 300 минг сўм), ҳамда 30 минг сўм герб йиғими, бундан ташқари нотариус томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ҳамда техник ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоиз миқдорида қўшимча пуллик тўловларни амалга оширишлари керак.  

Эндиликда янги қарор билан автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни мажбурий нотариал тасдиқламасдан ушбу ишончномани электрон платформа орқали расмийлаштиришга рухсат берилмоқда. Бунда агар ишончнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштириладиган бўлса, ушбу ишончномани нотариал тасдиқлаш мажбурий эмас. 

Ишончномани нотариал тасдиқлаш талаби мажбурийлиги бекор қилинмади, балки фуқароларга танлаш имконияти берилди. Энди хоҳласа ишончномани нотариал тартибда расмийлаштиришлари мумкин, ёки ишончномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштиришлари мумкин. Электрон шаклда расмийлаштириш хизмати 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб жорий этилади, – деди Адлия вазирлиги ходими Нуржон Вакилов.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Uy0yvWUrVYA" title="АВТОМОБИЛНИ БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ИШОНЧНОМАЛАР ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА БЎЛАДИМИ?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

 Н.Раҳмонова,  
Ё.Мелибоев (видео) ЎзА