Энергетика вазирлиги матбуотхизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаевнинг бугун АОКАда ўтказилган брифингда тақдим этган маълумотига кўра, 21 январь куни 247,8 миллион кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилган ва ушбу манбадан истеъмолчиларга 235,4 миллион кВт•соат етказиб берилган. Бу белгиланган режадан 103 фоиз кўп.Табиий газ истеъмоли эса 151,7 миллионметр кубни ташкил этди.
– Электр қурилмалари ва газ таъминотида юзага келган 13 та носозлик бартараф қилинди,–деди Ҳ. Тошхўжаев. – Хусусан, Бухоро вилоятининг Олот туманини табиий газ билан таъминловчи Д-219 мм юқори босимли газ қувуридан газ сизиб чиқишини бартараф этиш мақсадида 6 минг 336 та аҳоли хонадони ва 95 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари якунланиб, табиий газ таъминоти қайта тикланди. Шуниндек, мамлакатимиздаги 1 минг 77 та метан заправка орқали истеъмолчиларга 9,4 млн. метр куб табиий газ сотилди. Автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали 400 тонна суюлтирилган газ йўналтирилди. “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари учун 1 минг 128 тонна автобензин етказиб берилди, –деди Ҳ. Тошхўжаев.
Н.Зиёдуллаева,
ЎзА