Автомобилда кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?
Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
* Автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
* транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
* ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;
* орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;
* аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;
* аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.
Тошкент шаҳар ИИББ