Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомобиль йўлларидан фойдаланиш давлат муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди
12:07 / 2025-06-17

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Тошкент вилояти бўлими томонидан “Қибрай туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасасида навбатдаги давлат назорати тадбирлари ўтказилди.

Назорат жараёнида муассасада фойдаланилаётган жами 30 та ўлчаш воситаси кўздан кечирилди. Ўлчаш воситаси – бу ўлчаш ишлари учун мўлжалланган, метрологик талабларни қаноатлантирувчи техник восита ҳисобланади.  

Текширув натижаларига кўра, 27 та ўлчаш воситаси белгиланган метрологик текширувдан ўтказилмагани аниқланди. Метрологик текширув эса ўлчаш воситасининг техник ва амалий жиҳатдан белгиланган талаблар асосида мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш жараёнидир.  

Ушбу ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги қонунининг 16-моддаси талаблари бузилганини кўрсатади. Мазкур модда метрологик текширувдан ўтган ўлчаш воситаларидан фойдаланишни мажбурий деб белгилайди.Текширув якунларига кўра, қонун талаблари бузилгани сабабли муассаса раҳбарига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА