Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомобиль йўллари қўмитаси ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда
15:18 / 2021-04-15

Ишга жойлаштириш, ёшлар бандлиги – бу давлат аҳамиятига молик масала. Айнан шу ёшлар мамлакат кадрлар салоҳиятини ташкил қилади.

Ёшлар бандлигини таъминлаш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг долзарб ва узоқ муддатли вазифаси саналади. Бугунги кунда инсон салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшлар меҳнатидан фойдаланиш ҳар бир соҳасидаги миллий стратегияга боғлиқ.

Ёшлар – бу мамлакат келажаги эканлиги ва бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар фаолиятининг бошланғич шароитларига боғлиқлиги билан белгиланади.

Жорий йил 14 апрель куни Тошкент давлат транспорт университетида Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарияти ва университет талабалари ўртасида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” доирасида талабаларни йўл соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништириш ҳамда битирувчи ёшларни ишга жалб қилишда ҳамкорлик масалаларида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни ташкил этишдан мақсад ишлаб чиқариш ташкилотларида яратилган бошланғич шароитлардан хабардор қилиш, битирувчи ёшларни ишга жойлашишида кўмаклашиш, қолаверса, йўл соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини талабаларга етказишдир.

Учрашув давомида йўл хўжалиги соҳасида олиб борилган ишлар, ёшларга берилаётган эътибор ва уларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, талабаларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб берилди.

Учрашув якунида соҳага бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ўқиш давомида ўз фаоллиги билан тенгдошларидан ажралиб турган 50 нафар талаба-ёшларга Қўмита томонидан эсдалик совғалар улашилди.

 

ЎзА