French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомобиль турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди
16:28 / 2021-01-29

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов иштирокида брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, 2021 йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди.

Автомашина турар жойлари учун худди жисмоний шахс турар жойи учун тўланадиган мол-мулк солиғи ставкасида, яъни кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади. Масалан, автомашина турар жойининг кадастр қиймати 11 миллион сўм. Автомашина турар жойининг йиллик мол-мулк солиғи миқдори 11 миллион сўм х 0,23 фоиз = 25 минг 300 сўмни ташкил қилади.

Олдинги йилларда жисмоний шахслар ушбу нотурар жойлар учун юридик шахслар учун назарда тутилган ставкада (2 фоиз) мол-мулк солиғини тўлар эди. Яъни, 11 миллиондан 2 фоиз = 220 минг сўм (9 баравар кўп).

2020 йил якунлари бўйича йиллик айланма маблағи 100 миллион сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга ўтишлари шарт.

2020 йилда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга ўтказилди.

Қолган нақд пул тушумига эга бўлган барча тадбиркорлик субъектлари жорий йилда босқичма-босқич ўтказилади.

 

 

ЎзА