Автомобиль ҳайдаш ҳуқуқига оид 1,4 миллиондан ортиқ ишончнома расмийлаштирилди
Таҳлилларга кўра, my.gov.uz портали орқали энг кўп фойдаланилган хизмат тури – автомобиль ҳайдаш ҳуқуқини берувчи электрон ишончнома расмийлаштириш бўлмоқда.
Ўтган йилда бу йўналишда 1,4 миллиондан ортиқ ишончнома масофадан тасдиқланган. Бу кўрсаткич нотариал идоралардаги навбатларнинг камайишига ва фуқароларнинг вақти тежалишига бевосита хизмат қилди.
Бундан ташқари, йўловчи ва юк ташишга оид лицензия расмийлаштириш 375,4 минг, ойналар тусини ўзгартиришга рухсатнома олиш 333,7 мингни ташкил этган.
132,3 мингта суғурта полиси расмийлаштирилган. 19,6 минг газ ускунаси ўрнатишга рухсат олинган. 16,9 минг реклама паспорти, 11,1 минг ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган.
Н.Абдураимова, ЎзА