Автомобиль газ баллонидан газ сизиб чиқаётганини сезганда нима қилиш керак?
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг жойлардаги бўлимлари ходимлари газ қуйиш шохобчалари масъуллари ҳамда ҳайдовчилар билан газ баллони ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги, газ баллоннинг синовдан ўтказилгани ва унинг муддати, меъёрдан ортиқ газ ёқилғиси қуймаслик юзасидан тарғибот суҳбатлари ташкил этди.

Суҳбатлар чоғида ҳайдовчиларга газ баллонларининг хомути бўшаб қолганида ёки газ сизиб чиқаётгани сезилганда, уни совун кўпиги ёрдамида кўриб, эшитиш лозимлиги ва зудлик билан ўт олдириш тизимини ўчириб, газ жўмрагини ёпиш ҳамда хавфсиз ҳудудга олиш чораларини кўриш лозимлиги тушунтирилди.
Шунингдек, метан билан заҳарланиш белгилари, яъни бош оғриғи, кучсизлик, кўнгил айниши, кучли бош айланиб ҳушдан кетишгача бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.
Бундан ташқари, босим остида бўлган газ қувурларни боғланиш жойларини қўл билан силжитиш ёки кўтариш мумкин эмаслиги, автомобилга газ тўлдириш вақтида ҳайдовчи тўлғазиш шлангидан 5 метр узоқда бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.
Ўз навбатида, тарғибот суҳбатлари давомида газ баллони ўрнатилган турли русумдаги 147 транспорт воситасининг тегишли ҳужжатлари, газ баллонларининг ҳолати хавфсизлик нуқтаи назаридан ўрганилиб, 18 ҳолатда камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Фойдаланиш тақиқланган СПГ-2 туридаги газ баллони ўрнатилган 2 транспорт воситаси ҳамда белгиланган муддатда ЙҲХ хизмати рўйхатига қўйилмаган 1 транспорт воситаси аниқланди.