English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомашина ёқилғи баки ичига яширилган наркотик моддалар фош бўлди
13:32 / 2026-01-09

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида жойлашган “Равот” чегара-божхона постига Тожикистон Республикасидан кириб келган, Ўзбекистон туманида яшовчи, 1979 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида синчковлик билан текширувдан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг ёқилғи баки ичига соф оғирлиги 10 кг. 739 гр. “гашиш”, 412 гр. “марихуана” ва 35 гр. “опий” гиёҳвандлик воситалари ҳамда 6945 дона “Royal” кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахс нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.