English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автоҳалокатга учраган 23 ёшли юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
11:35 / 2021-08-19

2019 йил Сурхондарё вилоятидан Х.Н. Россия Федерациясининг Ростов-Дон шаҳрига ишлаш учун боради.

Жорий йил 29 май куни вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида автоҳалокатга учраб, оғир тан жароҳати олади. Ростов вилояти Батайск шаҳри шифохонасига ётқизилади.

Фуқаро бугун, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган тиббиёт ходими назорати остида Ростов-Дон – Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази маъсул ходимлари ва фуқаронинг яқин қариндошлари кутиб олди.

Фуқарони тиббий текширувлардан ўтказиш, даволаш муолажаларини давом эттириш мақсадида тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйилди.